Етим болаларга уй-жой ижараси тўловлари тўлаб берилади
Фойдали ҳуқуқий маълумотлар

Етим болаларга уй-жой ижараси тўловлари тўлаб берилади

18.09.2025 91 та кўриш

Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловлари тўлаб берилади.

Бунинг учун “Онлайн-навбат” ахборот тизимига киритилган ушбу тоифадаги болалар “Инсон” марказига бевосита борган ҳолда ёки “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Уй-жой ижараси” модули орқали ариза билан мурожаат қилади

 Ижара тўлови қуйидаги ҳолларда  тўлаб берилади:

болага мулк ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилмаган бўлса;

ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган бўлса;

бола тегишли олий таълим ташкилотининг ётоқхонасига жойлашмаган ёки ижара харажатлари учун компенсация олмаётган бўлса;

бола билан тузилган меҳнат шартномаси “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилган бўлса.