Ходимлар "Эл-юрт умиди" жамғармаси ҳисобидан хорижда стажировка ўташи мумкин.
Фойдали ҳуқуқий маълумотлар

Ходимлар "Эл-юрт умиди" жамғармаси ҳисобидан хорижда стажировка ўташи мумкин.

17.09.2025 88 та кўриш

Қонунчиликка кўра, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ва бошқа йўналишларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан мақсадли стажировка дастури амалга оширилиши белгиланган.

Стажировка муддати – 1 ойдан 6 ойгача.

 Бунда вазирлик, идора, етакчи олий таълим муассасалари ходимлари, шунингдек, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари ўқитувчилари орасидан стажировкага юбориладиган номзодлар рўйхати шакллантирилади.

Улар тегишли ташкилотга қайтгандан сўнг кейинги 2 йил давомида бажариши лозим бўлган аниқ вазифалар бўйича мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқилади.

Тармоқ йўналишлари бўйича стажировка дастурининг хорижий мамлакатлар кесимидаги квоталари ҳар йили «Эл-юрт умиди» жамғармаси Бошқарув кенгаши томонидан белгиланади.

 Ҳар йили 1 апрелга қадар ўтказиладиган танлов натижалари асосида ғолиблар аниқланади