Метрополитендан фойдаланувчилар ҳуқуқлари
Фойдали ҳуқуқий маълумотлар

Метрополитендан фойдаланувчилар ҳуқуқлари

24.03.2025 81 та кўриш

Қонунчиликка кўра, йўловчилар метрополитендан фойдаланишда қуйидаги ҳуқуқларга эга

ўзлари билан биргаликда 7 ёшгача бўлган болаларини, болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар аравачаларини, болалар велосипедларини, мусиқа асбобларини бепул олиб юриш;

ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар томонидан метрополитеннинг техник воситаларидан фойдаланиш, заруратга кўра тегишли ходимлардан ёрдам олиш;

бекатларни ҳаваскорлик фото ва видеотасвирга олиш;

бекатларда жойлашган тиббий пунктлар ёрдамидан фойдаланиш;

телефон ва алоқа воситаларидан фойдаланиш.