Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловлари тўлаб берилади.
Бунинг учун “Онлайн-навбат” ахборот тизимига киритилган ушбу тоифадаги болалар “Инсон” марказига бевосита борган ҳолда ёки “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Уй-жой ижараси” модули орқали ариза билан мурожаат қилади.
Ижара тўлови қуйидаги ҳолларда тўлаб берилади:
болага мулк ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилмаган бўлса;
ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган бўлса;
бола тегишли олий таълим ташкилотининг ётоқхонасига жойлашмаган ёки ижара харажатлари учун компенсация олмаётган бўлса;
бола билан тузилган меҳнат шартномаси “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилган бўлса.