Қонунчиликка кўра, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ва бошқа йўналишларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан мақсадли стажировка дастури амалга оширилиши белгиланган.
Стажировка муддати – 1 ойдан 6 ойгача.
Бунда вазирлик, идора, етакчи олий таълим муассасалари ходимлари, шунингдек, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари ўқитувчилари орасидан стажировкага юбориладиган номзодлар рўйхати шакллантирилади.
Улар тегишли ташкилотга қайтгандан сўнг кейинги 2 йил давомида бажариши лозим бўлган аниқ вазифалар бўйича мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқилади.
Тармоқ йўналишлари бўйича стажировка дастурининг хорижий мамлакатлар кесимидаги квоталари ҳар йили «Эл-юрт умиди» жамғармаси Бошқарув кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳар йили 1 апрелга қадар ўтказиладиган танлов натижалари асосида ғолиблар аниқланади.