Қонунчиликка кўра, йўловчилар метрополитендан фойдаланишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзлари билан биргаликда 7 ёшгача бўлган болаларини, болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар аравачаларини, болалар велосипедларини, мусиқа асбобларини бепул олиб юриш;
ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар томонидан метрополитеннинг техник воситаларидан фойдаланиш, заруратга кўра тегишли ходимлардан ёрдам олиш;
бекатларни ҳаваскорлик фото ва видеотасвирга олиш;
бекатларда жойлашган тиббий пунктлар ёрдамидан фойдаланиш;
телефон ва алоқа воситаларидан фойдаланиш.