Ўзбекистон Республикасида маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш, халқаро стандартларга мос равишда ривожлантириш ва соҳага оид қонунчилик базасини мустаҳкамлаш муҳим устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Хусусан, истеъмолчиларнинг ҳалол маҳсулот ва хизматларга бўлган талабини қондириш, бозорда ишончли ва кафолатланган «Ҳалол» белгисига эга маҳсулотларни таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар учун аниқ меъёр ва талабларни белгилаш мақсадида «Ҳалол» сертификатлаштириш тартиб-таомиллари такомиллаштирилди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур низомда «Ҳалол» маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш жараёнлари, талаблар ва масъул ташкилотларнинг вазифалари аниқ белгилаб берилган. Мазкур масалага оид қонунчилик ҳужжатларини содда, аниқ ва тушунарли тилда баён этиш мақсадида маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби бўйича курс ишлаб чиқилди.
-
1-Мавзу. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тўғрисида умумий қоидалар07:00
-
Мавзу юзасидан слайд07:00
-
1-Мавзу. Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисида умумий қоидалар.10:00
-
Мавзу юзасидан слайд10:00
-
1-мавзу. Сертификатни амал қилишини тасдиқлаш, тўхтатиб туриш, тугатиш10:00
-
Мавзу юзасидан слайд10:00
-
Тест синови15:00
Izoh qoldirish uchun tizimga kiring
Kirish