Никоҳ тузиш муддатлари
Фойдали ҳуқуқий маълумотлар

Никоҳ тузиш муддатлари

24.03.2025 76 та кўриш

Қонунчиликка кўра, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин 1 ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади. 

Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

 Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи 1 ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин. Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин