Меҳнат шартномасини тузиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш ўқув курси - курс расми

Мазкур курс фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти, уларнинг бу борада саводхонлик даражасини ошириш мақсадида ташкил этилган. Жумладан, эътиборингизга тақдим этилаётган курснинг мазкур бўлими меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар соҳасини тартибга солувчи қонунчилик жиҳатларини тушунтиришга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасига мувофиқ, “Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга”.

Ушбу курс меҳнат муносабатлари вақтида пайдо бўладиган турли хил вазиятлар бўйича ахборот-тушунтириш материалларини ўз ичига қамраб олган 3 та дарсдан иборат. 

Дарсларни ўзлаштирганлик учун умумий тўплаш мумкин бўлган 100 баллдан камида 56 баллни тўплаган курс қатнашчиларига махсус электрон сертификат тақдим этилади.

  • 1-мавзу. Меҳнат муносабатларининг асосий ҳуқуқий институтлари сифатида: мажбурий меҳнат, тиббий кўрик, иш вақти, меҳнатни муҳофаза қилиш, интизомий жазолар ва таътиллар
    10:00
  • 1-мавзу юзасидан тақдимот
    07:00

  • 2-мавзу. Ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш (ҳуқуқий асослар, низолар ва меҳнат шартномасини бекор қилиш)
    10:00
  • 2-мавзу юзасидан тақдимот
    07:00

  • 3-мавзу. Меҳнат шартномасини тузиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш
    10:00
  • 3-мавзу юзасидан тақдимот
    10:00

  • Тест синови
    15:00
Ҳеч нима топилмади.